2023 йил фаолияти сарҳисоб қилинди

Бугун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясида 2023 йилдаги фаолият сарҳисобига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда ассоциация марказий кенгаши ҳамда ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.

Дастлаб, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича ННТлар олдида турган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, белгиланган йўналишлар бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш, бунинг учун жойлардаги ННТлар вакилларининг бу борадаги билим ва кўникмалари бойитиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг 2023 йилги режалар ижроси юзасидан ҳисоботлари эшитилди, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчилик ва хатолар атрофлича таҳлил қилинди.

2024 йил учун режалар ҳам муҳокама қилинди ва “Ўзбекистон - 2030” стратегиясидаги вазифалардан келиб чиқиб, бир қатор мақсадлар белгиланди.