3-грант танлови ғолибларига сертификатлар топширилди

ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоатчилик комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди билан ҳамкорликда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини ва фаоллигини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси ҳамда малакали тренерлар томонидан Давлат грант лойиҳаларида иштирок этиш шартлари ва талаблари, лойиҳани тақдим қилиш шартлари, лойиҳаларни амлга ошириш, якунловчи ҳисоботлар топшириш тартиби, давлат грант ва ижтимоий лойиҳаларни тайёрлашда юзага келиши мумкин бўлагн муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими тўғрисида тўлиқ маълумот берилди.

Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳозирги кундаги муаммолари уларни баратараф қилишга қаратилган таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир сўнгида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири томонидан фаол нодавлат нотижорат ташкилотларига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг Фаҳрий ёрлиқлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг 3-грант танлови ғолибларига Сертификатлар топширилди.