“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилишда кўмаклашган энг фаол нодавлат нотижорат ташкилот” мавзуида танлов

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий
ассоциацияси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш жамоат Фонди

“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилишда кўмаклашган
энг фаол нодавлат нотижорат ташкилот” мавзуида танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

– Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди Бошқарув раиси номига ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ва муҳрланган кузатув хати;

– аҳолига тадбиркорлик руҳини уйғотишда, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда, ушбу билан камбағалликни қисқартиришда кўмаклашган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг амалга оширган ишлари юзасидан маълумотлар (ҳисоботлар, ўтказилган тадбирларнинг фото-видео материаллари, тадбиркорликка жалб қилинган аҳоли тўғрисида маълумотлар, эришилган натижалар, жумладан, ўз тадбиркорлигини бошлаганлар ҳақида маълумотлар, яратилган иш ўринлари ва ҳаказо).

Мукофотлар:

Танлов ғолиблари қўйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

– 1-ўринга Телевизор (32 диагоналли);

– 2-ўринга Принтер;

– 3-ўринга Планшет.

Ҳужжатлар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси расмий веб-сайтида (www.ngo.uz) ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кундан бошлаб 2020 йил 25 декабрь соат 1700 гача қабул қилинади;

Танловга ҳужжатлар конвертда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фондига “Ўзбекистон почтаси” орқали ёки электрон тарзда 
(uznntma@mail.ru) жўнатилади (Тошкент шаҳри, 100049, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй) ҳужжатларни қабул қилишда почта штемпелидаги жўнатиш санаси инобатга олинади. Ҳужжатлар тўғридан-тўғри топширилганда, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фондига ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 1000 дан 1700 гача қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни www.ngo.uz сайтида ёки
71-233-51-96, 71-233-52-41, 71-233-35-26 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.