Ҳатлов жараёнларида ННТлар ҳам иштирок этмоқда

Бугун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари вилоят ҳокимининг топшириғига асосан аҳолининг турмуш даражасини ошириш, мавжуд муаммолар ечимини назоратга олиш ва ҳатловдан ўтказиш мақсадида Шаҳрихон туманидаги “Қозиқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Аҳоли вакиллари билан учрашувлар жараёнида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва патронаж ҳамшира билан биргаликда хонадонма-хонадон юрилиб, аҳолининг мурожаатлари ва таклифлари ўрганилмоқда.

—Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, муқобил энергияни ривожлантириш юзасидан берган топшириқларидан келиб чиқиб, бевосита аҳоли билан ишловчи бўғин сифатида фуқаролар билан юзма-юз мулоқот жараёнларини олиб боряпмиз. Унда  уларнинг муаммолари, талаб ва таклифлари ўрганиляпти. Кунлик хатлов якунлари секторлар кесимида таҳлил қилиниб, ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланади, - дейди ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ф.Атаханов.