Барқарор ривожланиш мақсадлари ва Конституция: ШҲТ мамлакатлари тажрибаси

2023 йил 5 апрель Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Барқарор ривожланиш маркази томонидан “Барқарор ривожланиш мақсадлари ва Конституция: ШҲТ мамлакатлари тажрибаси”  мавзусидаги халқаро конференция ташқил этилди.

Мазкур тадбир ШҲТ маконини конституциявий ривожлантиришнинг умумий қонуниятларини, шунингдек ШҲТ мамлакатларининг конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда БМТнинг глобал Барқарор ривожланиш мақсадларини ҳисобга олиш соҳасидаги тажрибасини аниқлашга бағишланган.

Ўзбекистон тарихида ноёб тажриба – Конституциявий Қонуннинг умумхалқ муҳокамасини ўтказиб, уни референдум орқали тасдиқлаш учун изчил амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Бу жараёнда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, ҳуқуқшунос олимлар, академик ҳамжамият, таҳлилий марказлар фаол иштирок этишмоқда. Ушбу муассасалар Конституциявий комиссия фаолиятини яқиндан қўллаб-қувватлайдилар, хусусан:

БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, ЕИ, ИҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар доирасида қабул қилинган 400 дан ортиқ глобал ва минтақавий конвенциялар, декларациялар, қарорлар ҳамда конституциявий ривожланишнинг халқаро тажрибаси ўрганилди, шунингдек, дунёнинг 193 дан ортиқ мамлакатлари конституциялари ва конституциявий ислоҳотлари тизимли таҳлил қилиниб ўрганилди.

Халқаро ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва ўрганиш асосида 10 дан ортиқ фундаментал ишлар амалга оширилди, улар доирасида “Конституции государств-участников ШОС”, “Конституции мира”, “Конституционные реформы: опыт стран мира” асарлари нашр этилди, улар асосида Конституциявий қонун лойиҳаси ва умуман конституциявий ислоҳотлар бўйича хулосалар, таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Конституциявий ислоҳотлар ва Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, янгиликларига бағишланган 60 дан ортиқ халқаро форумлар, шу жумладан хорижда (хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Корея, Полша, Россия, Саудия Арабистони, Швейцария, Япония, Ҳиндистонда) ўтказилди.

Шу билан бирга, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ШҲТ маконининг конституциявий ривожланиши маълум бир умумийлик, минтақа мамлакатлари конституцияларининг динамик ривожланиши билан ажралиб туради – “Катта ШҲТ оиласи” бу даврда конституциявий тузум асосларини тубдан янгилаш, суверенитетни мустаҳкамлаш, давлатларнинг конституциявий ва миллий ўзига хослигини мустаҳкамлаш бўйича сўнгги 30 йил ичида иккитадан ўнтагача конституциявий ислоҳотлар амалга оширилган.

Бундан ташқари, ҳар бир давлат ШҲТ маконида конституциявий ва ҳуқуқий плюрализмни олдиндан белгилаб берадиган конституциявий ўзига хослик ва бетакрорликка эга бўлса-да, ШҲТ давлатлари намунавий демократияга хос бўлган конституциявий тузумнинг умумий асослари бўлмиш халқ ҳокимияти, республика бошқарув шакли, давлатнинг ижтимоий ва дунёвий табиати, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлиги, ҳокимиятлар бўлиниши, мулкчилик шаклларининг ҳилма-ҳиллиги ва тенглиги, ҳудудий яхлитлик каби хусусиятларга эга. Бундан ташқари, ШҲТ мамлакатларининг конституциявий ривожланиши қуйидаги умумий тенденцияларни очиб берди:

  • ислоҳотларни шахсга йўналтириш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
  • инсон ва табиатнинг уйғунлигини таъминлаш;
  • мол-мулк ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш;
  • ижтимоий давлат тамойиллари ва нормаларини белгилаш;
  • оила, оналик ва оталик институтини қўллаб-қувватлаш;
  • таълим ва фундаментал илмий кашфиётларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш;
  • ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш.

ШҲТ конституцияларидаги ушбу қоидалар ШҲТ мамлакатларининг БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш ва тизимли амалга ошириш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади. ШҲТ фаолияти камбағалликка қарши кураш, ёшлар ва гендер сиёсати, соғлиқни сақлаш, экология, электрон тижорат ва иқтисодиётни рақамлаштириш, транспорт, савдо ва тадбиркорлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам қаратилган. Таъкидлаш жоизки, ШҲТни 2025 йилгача ривожлантириш стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар кўп жиҳатдан БРМга ҳамохангдир.