Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!

Фарғона давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг лойиҳаси ва референдумга оид тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбирни Фарғона давлат университети проректори Ф.Отақулов очиб, бугунги кунда университет профессор ва ўқитувчилари томонидан референдум тарғиботи бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўҳталиб, ушбу учрашув ҳам профессор ўқитувчилар ва талабалар учун тарғиботларда дастурил амал бўлишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори, юридик фанлари доктори, профессор М.Турғунов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти Фуқаролик–хуқуқий ва халқаро хуқуқ фанлари ҳамда халқаро ташкилотлар бўлим бошлиғи М.Баратовлар томонидан Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ҳамда референдумнинг тартиб-тамойиллари ҳақида маълумотлар берилди.

Маърузачилар ўз чиқишларида Янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадам эканлигини таъкидлашди.