Бухорода ЎзННТМА сафига янги аъзолар қабул қилинди

Куни кеча Бухоро шаҳридаги “ННТ ва дўстлик уйи”да ННТ ваикллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Республика инсон ҳуқуқи маданияти маркази директори Ихтиёр Умаров иштирокчиларга жамоатчилик назорати ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ҳамда мазкур масалаларни тартибга солувчи қонунлар хусусида атрофлича маълумотлар берди. Шунингдек, Грант лойиҳаси асосида амалга оширилган ишлар, ўқув семинарлари, “Коррупция-тараққиёт кушандаси” конкурси хусусида ҳам ахборот берди.

Тадбир пировардида Инсон ҳуқуқи маданияти маркази ва "Шижоатли аёл" аёллар ва экология маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми тузиш хусусида келишиб олинди.

Шунингдек, "Ватанпарвар" ташкилоти Бухоро вилояти Кенгаши, "Шижоатли аёл" аёллар ва экология маркази, Ўзбекистон Психологлар ассоциацияси Бухоро вилояти бўлинмаси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Когон шаҳар ва Пешку туман бўлинмалари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Когон шаҳар бўлинмаларига ЎзННТМА аъзолигига қабул қилинганлиги юзасидан аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Иштирокчилар анча қизғин савол–жавобларга киришишди ва суҳбат бир пиёла чой устида давом эттирилди.

ЎзННТМА Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси