Дарахтларни экилгaни эмac, кўклагани ҳиcoб

Юртимизда уюшқоқлик билан олиб борилаётган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида эълон қилинган кўчат экишнинг “долзарб 40 кунлик”да ЎзННТМА Кенгаши ҳамда ЎзННТМА Тошкент шаҳар бўлинмаси томонидан пойтахтимиздаги Сергили туманида жойлашган “Соҳибқирон” маҳалласида кўчат экиш акцияси ташкил этилди.

Акция доирасида яхши ниятлар билан маҳалла атрофига мевали ва манзарали кўчатлар, анвойи гуллар экилди.

Энг қувонарлиси, ушбу жараёнда пойтахтимизда фаолият юритаётган ўндан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам ўз хиссаларини қўшишди.

Дарахтлар экилганидан кейин уларни суғориш, ўғитлаш ва парвариш қилиш масалалари ҳам келишиб олинди. Унга кўра, кўчатларни парвариш қилиш масъулиятини мазкур ҳудудда фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўз зиммаларига олишди.