Давлат бошқаруви академиясида малака оширувчи 75 нафар ННТлар раҳбарлари танлаб олинди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида жорий йилнинг 26 апрель – 7 май кунлари  ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини малакасини ошириш курси бўйича эълон берилган эди.

Мазкур эълон натижасида ушбу малака ошириш курси учун ҳудудларда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳабрларидан жами 287 та ариза келиб тушди.

Танлов Низомига мувофиқ, саралаш комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Саралаш комиссиясининг хулосаси билан 75 нафар ННТ раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш учун танлаб олинди.

Саралаш босқичидан ўтган ННТ раҳбарлари рўйхати www.ngo.uz веб-сайтида эълон қилинади. Бизни кузатиб боринг.