Давлат дастури жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда

Мамлакатимиздаги фуқаролик жамияти институтларининг етакчиси ҳисобланган Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг асосий вазифаларидан бири мамлакатда демократик жараёнларни барқарор ривожлантириш ва илгари суришда аъзолар ҳамда ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдан иборат.

Ана шу вазифадан келиб чиқиб, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясида “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони ва Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ҳамда у билан тасдиқланаётган “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 2024 йилга мўлжалланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режалари”ни таҳлил қилиш, улар бўйича ННТларнинг фикр ва мулоҳазалар билан ўртоқлашиш ҳамда билдирилган таклифларини умумлаштирган ҳолда ҳужжат лойиҳаси ташаббускорига юборишдан иборат.

Қайд этилдики, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларни 2024 йилда самарали амалга ошириш, халқимизнинг кундалик ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича тизимли ҳаракатларни изчил давом эттириш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларига асосланган юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, экологик ҳолатни яхшилаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан унумли фойдаланиш стандартларини кенг жорий қилиш ҳамда халқ манфаатларига йўналтирилган бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ҳамда Давлат дастури умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди.

Фармон лойиҳаси 36 та банддан иборат бўлиб, унда “Ўзбекистон 2030” стратегиясида белгиланган 100 та мақсадга эришиш йўлида 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгиланган.

Фармон лойиҳасининг аҳамиятли жиҳати шундаки, Фармон лойиҳасининг ўзи илгари қабул қилинаётган ҳужжатлардан мутлақо фарқ қилади. Яъни унинг ҳар бир бандида устувор вазифалар билан бир қаторда унинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилишига масъул ижрочилар, керак ҳолларда манбалари ҳам аниқ белгилаб берилмоқда.

Масалан, Фармон лойиҳасининг 3-бандида Экология, соғлом турмуш тарғиботи, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш каби ижтимоий аҳамиятга молик 100 та волонтёрлик лойиҳалари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача (68,0 млн.сўм) маблағ ажратиш белгиланган бўлса, айнан шу банднинг ўзида Ёшлар ишлари агетлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирликлари маблағлари ҳисобидан мазкур лойиҳаларнинг молиялаштирилиши аниқ белгилаб қўйилмоқда. Яъни масаланинг ечим манбаси Фармон лойиҳасининг ўзида белгилаб берилмоқда.

Тадбирда сўз олганлар таклиф этилаётган Давлат дастури лойиҳаси хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтишди.

Жумладан, Давлат дастури лойиҳасида ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлашижтимоий-иқтисодий,  экологиядавлат бошқарувисуд-ҳуқуқхавфсизлик ва ташқи сиёсат  йўналишларида 2024 йилга мўлжалланган ислоҳотлар назарда тутилмоқда.

I.Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитларни яратиш йўналишида 44 та мақсаддан келиб чиққан ҳолда 112 та вазифа;

II. Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишида 17 та мақсаддан келиб чиққан ҳолда 94 та вазифа;

III. Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида 12 та мақсаддан келиб чиққан ҳолда 28та вазифа;

IV. Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналишида 16 та мақсаддан келиб чиққан ҳолда 35 та вазифа;

V. “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатини изчил давом эттириш йўналиши 11 та мақсаддан келиб чиққан ҳолда 25 та вазифани амалга ошириш белгиланмоқда.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, давлат дастури аниқ ва равшан, шунингдек, унинг амалга оширилиши учун барча масъул ва манбалари аниқ белгилаб берилган.

Тадбир давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан бир қаторда Сенатор, депутат ва бошқа давлат органи мутасаддиларининг Фармон ва Давлат дастури лойиҳалари бўйича ўз муносабатларини, таклифларини билдириб ўтишди.

ЎзННТМА Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси.