Давлат дастурининг ижроси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда

 “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасида нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат 21 нафар таркибдаги Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи Қорақалпоғистон Республикаси жамоатчилик гуруҳи ташкил этилган эди.

Куни кеча мазкур жамоатчилик гуруҳи иштирокида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастурининг 1 сентябрь ҳолатига ижроси бўйича жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.

Қайд этилдики, ҳудудий дастурда белгиланган 60 та вазифа ижроси таъминланган бўлиб, 17 та банд бўйича 19 та вазифа ижро жараёнида. Яъни ҳужжатлар лойиҳалари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган ва норматив ҳужжатлар кўриб чиқиш ёки қабул қилиш учун тегишли идораларга киритилган.

 Шунингдек, қайд этилдики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2022 — 2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 193-13-0-Q/22-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланган.

 Мазкур “йўл харита”да  жами 68 та банд бўйича вазифалар ижроси кўзда тутилган. 2022 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 24 та банд бўйича 30 та вазифалар  амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, масъул вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ҳамда очиқ манбалар орқали эълон қилинган ахборот ва маълумотлар таҳлил қилинди.

Йўл харитада белгиланган 24 вазифанинг ижроси таъминланган бўлиб, 6 вазифанинг ижроси бўйича бугунги кунда ишлар давом этмоқда.

Жамоатчилик гуруҳининг таркиби ҳар бир йўналишда ислоҳотларнинг бажарилиши ҳолати бўйича фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, фаолиятини янада жонлантириш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.