“Долзарб 40 кунлик”қизғин давом этмоқда

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган “долзарб 40 кунлик”да Жиззах вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Айтиш мумкинки, маҳаллалар, таълим масканлари ҳамда кўчаларга манзарали кўчатлар экилиб, яшил маконлар ҳудудини кенгайтириш борасида ЎзННТМА вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилмоқда.

Куни кеча, ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази вакиллари Зомин туманидаги “Бешкуби” ҚФЙнинг "Ингичка” ва “Толли” қишлоқларига 44-сонли ва 71-сонли умумтаълим мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида 100 тубдан ортиқ манзарали дарахтлар экилди.

Шунингдек, мазкур ҳайрли ишларнинг замирида экологик тоза шароитда соғлом, ёш авлоднинг ўсиши, юрт келажигининг муҳим омили эканлиги юзасидан маҳалла фаоллари, хотин-қизлари ва ёшлари иштирокида суҳбатлар ўтказилди.

ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси