"Дўстлик ва ННТлар уйи" да "Очиқ эшиклар куни"

Навоий шаҳридаги "Дўстлик ва ННТлар уйи"да "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтмоқда.

"Очиқ эшиклар кунида" Навоий давлат педагогика институти ҳамда Навоий кончилик ва технологиялар университетининг талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида талабаларга ЎзННТМА вакиллари нодавлат нотижорат ташкилотлари тушунчаси,  уларга берилаётган эътибор, бинода жойлашган ННТлар, миллий  маданий марказлар фаолияти ва улар томонидан олиб борилаётган ишлар билан таништирди.

Ёшларда миллий маданий марказлар фаолияти, улар томонидан ўтказилаётган тадбирлар, турли миллат вакилларининг урф-одатлари катта қизиқиш уйғотди.

"Дўстлик ва ННТлар уйи"даги "Очиқ эшиклар куни" давом этмоқда.

ЎзННТМА Навоий вилоят бўлинмаси