Электрон парламентни ташкил этиш

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Лондонлик экспертлар Вестминстр Демократия Жамғармасининг очиқлик бўйича катта маслаҳатчиси Юлия Катгенва тадқиқот гуруҳининг раҳбари Ребэка Рамблер, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Н.Алимов, “Юксалиш” умуммиллий харакатининг ижрочи директори Бобур Бекмуродов, Замонавий журналистика марказининг раисиЛола Исламова, Замонавий журналистика марказининг ижрочи директори Саида Сулайманова ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан “Электрон парламентни ташкил этиш” масалалари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида ЎзННТМА Кенгаш раиси Н.Алимов ташкилотнинг асосий фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб, электрон парламентни ташкил этишда фуқаролик жамиятининг ўрни, бундан кутилаётган ижобий натижаларни таъкидлаб ўтдилар. Лондонлик экспертларнинг барча қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.