Ферендумга оид тарғибот тадбирлари Самарқандда ҳам қизғин давом этмоқда

Тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан Самарқанд шаҳаридаги 41 ва 81 мактабларда «Янгиланаётган конституция-сифатли таълим кафолати» шиори остида устозлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда, Конституцияда таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга ошаётганлиги, давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилаётганлиги, бу қоидалар мамлакатимиздаги 685 минг нафардан ортиқ ўқитувчиларнинг профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланиши уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми, обрўсини янада оширишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази тингловчилари учун ҳам тадбир ташкил этилиб, Янгиланаётган Конституцияда инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларига оид нормалар шарҳлаб берилди.