Фуқаролар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли

Хива тумани Шомохулум маҳалла фуқаролари йиғинида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси ва Референдум қонунчилигининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида ЎзННТМА Кенгаши раиси К.Ишанходжаев маҳалла фуқаролари билан учрашди.

Учрашувда фуқароларга янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган нормалар ва янги моддалар тўғрисида маълумот берилди.

Хусусан, янгиланаётган Конституцияда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги белгиланмоқда. Фуқароларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда ва давлат ҳисобидан кўрсатилиши аҳоли саломатлиги учун муҳим ижтимоий кўмак ҳисобланади. Ҳозирда аҳоли учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган бепул ҳажми доирасига шошилинч тиббий ёрдам, бир қатор юқумли касалликлар бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами, ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар ва хавфли касалликлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш киради.

Давлат ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматни ривожлантириш мақсадида 2021 йилдан бошлаб, бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги, 2022 йилда 120 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди. Ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун йўлланма электрон навбат асосида берилмоқда. Энг муҳими, бу тизимга асосан, маблағлар шифохонага эмас, балки аниқ беморга ажратилмоқда.

Биргина, 2022 йилнинг ўзида тиббиёт соҳасига бюджетдан 29 триллион сўм йўналтирилди, бу маблағ 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўпдир. Ўтган беш йилда шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон,

Хусусан, қишлоқлардаги 801 та оилавий поликлиника замонавий ташхис аппаратлари билан таъминланди. Бу орқали қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди. Ҳудудларда 23 та ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари фаолият бошлади. Буларнинг барчаси юртимизда истиқомат қилаётган фуқароларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган амалий чоралардир.

Таъкидландики, Конституцияга киритилаётган норманинг яна бир аҳамияти шундаки, давлат ўз фуқароларининг моддий аҳволидан қатъи назар кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан қамраб олинишини мустаҳкамламоқда. Бу фуқаролар, айниқса, моддий шароити яхши бўлмаган фуқароларнинг соғлиғини сақлашга давлат ғамхўрлик қилишдан тўхтамаслигини англатади.

Кафолатланган тиббий ёрдамга оид норманинг белгиланишиаҳоли, оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.