Грант лойиҳаси доирасида “Саломатликнинг ёш дўстлари” аниқланди

Қизил Ярим Ой жамияти Олмазор туман ташкилоти томонидан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант лойиҳаси доирасида  Олмазор туман ҳокимлиги, туман халк таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ўртасида "Саломатликнинг ёш дўстлари" мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

Мусобақа ёшлар ўрасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фавқулотда вазиятларда ўзларини тутиш, ўзига ва ён атрофдагиларга биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларини сингдириш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақа доирасида иштирокчилар ўртасида савол-жавоблар, мавзу юзасидан деворий газеталар кўрик-танлови ташкил этилиб, ғолиблар Қизил Ярим Ой жамияти томонидан  эсдалик совғалари билан тақдирланди.