Грант лойиҳаси имконияти чекланган ёшларга қаратилди

Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими томонидан “Янги Ўзбекистонга муносиб фарзанд бўламиз” мавзуида давра сухбати ўтказилди.

Унда ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, Фарғона вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш маркази ўқитувчилари, Фарғона имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-хунар мактаби ўқитувчи ва талабалари ва вилоятда фаолият юритаётган ННТлар вакиллари иштирок этишди.

Давра сухбатида асосий эътибор Халқ депутаталари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 2022 йил июнь ойида  “Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси” Фарғона вилоят бўлимига ажратилган грант маблағлари доирасида амалга ошириладиган вазифалар ижросига қаратилди.

Лойиҳа мавзуси “Янги Ўзбекистонга муносиб фарзанд бўламиз” деб номланган бўлиб, асосан жисмоний имконияти чекланган ногирон талабаларнинг 10 нафарини Ўзбекистон бўйлаб (Тошкент-Самарқанд-Бухоро) саёҳатга олиб бориш ва уларни қадимий тарихий обидалар ва миллий қадриятларимиз билан таништириш ва ёшларда миллий урф-одатлар ва қадриятларимизни ҳурмат қилишга бўлган муносабатларини янада яхшилаш.

Давра сухбати давомида Фарғона вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш маркази катта ўқитувчиси Г. Шаробиддинова “Миллий қадриятларнинг жамият тараққиётидаги ўрни” номли маърузасида йиғилганларга республикамиздаги тарихаий маданий меърос обектларимиз хақида маълумотлар бериб ўтди.

“КadRus VIP Travel” туристик компанияси туроператори Р. Кадиров эса, “Саёҳат дастурлари” бўйича маълумотлар бериб, компания томонидан саёхатчилар учун яратилган шарт-шароитлар хақида батафсил тушунчалар берди.

Ўтказилган давра сухбатида ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари таклифига кўра, саёҳатга танлаб олинадиган талаба ва ёшларнинг ҳулқи, одоби, билим олишдаги,  турли танлов ва мусобақалардаги фаол иштирокига алоҳида эътибор қаратилишига келишиб олинди.

Д. Фозилов,

ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари.