Хоразмда “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди

ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ва “Мадад” муассаса шаклидаги ННТ Урганч туман бўлинмаси томонидан ННТлар учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

“Очиқ эшиклар куни” да 20 дан ортиқ ННТлар вакиллари қатнашди. Мутаҳассисларга иштирокчилар томонидан ННТлар ва давлат идоралари билан ижтимоий шериклик масалалари, ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган шахсаларга берилган имтиёзлар, васийлик ва хомийлик бўйича бир қатор муроожатлар ва саволлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатларга ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, “Мадад” ННТ мутаҳассислари ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида малака ошириб келган “Тренерлаш штаби” аъзолари томонидан тегишли маълумотлар берилиб, ҳуқуқий кўмак кўрсатилди.

ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси