Қорақалпоғистонда байрам шукуҳи

Куни кеча ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояси асосида тадбир ташкил этилди.  

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг жамоат ва диний ташилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Р.Сапарбаев қатнашиб байрам билан табриклади.

Тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан ватанимиз ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ривожига қўшаётган ҳиссаси учун Бердақ жамоат фонди директори Ш.Пайзуллаева, Ўзбекистон “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Н.Елибаева,  Ўзбекистон “Ногиронлар” жамиятининг Амударё туман бўлинмаси раиси Н.Халбаева, Қорақалпоғистон Республикаси Белсенди хотин-қизлар ассоциацияси раиси Қ.Тангирбергенова, Ўзбекистон Врачлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими ижрочи директори А.Нурниязов, “Орол олтин мероси” жамоат бирлашмаси раҳбари Г.Ембергеновалар ЎзННТМА Кенгашининг фаҳрий ёрлиғи ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси