Коррупцияга қарши курашда ННТлар ва давлат органлари ҳамкорлиги

2023 йил 23 февраль куни ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “27 февраль – Бутунжахон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни” тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати  вилоят бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, Вилоят Адлия бошқармаси ва вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашишда ННТларни роли ва давлат органлари билан ҳамкорлиги” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир аввалида, ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Икромжон Каримов томонидан “27 февраль – Бутунжахон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни” тўғрисида маълумот берди.

Шундан сўнг, Халқ дупутатлари вилоят Кенгаши Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раиси Б.Каримов “Коррупциясиз - кучли фуқаролик жамияти сари” мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашишда ННТлар иштироки” мавзуси бўйича ДХХ вилоят бошқармаси вакили сўзга чиқиб, бугунги кунда коррупцияга қарши курашишда ННТлар иштирокини ошириш, улар билан ҳамкорлик қилиш яхши натижалар беришини айтиб, бу борада ўзининг тавсияларини билдириб ўтди.

Шунингдек, ННТларнинг ушбу йўналишдаги билим ва малакаларини ошириш учун ўқувлар ташкил этиш, илғор жаҳон тажрибалари билан таништириш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. Ва барча ННТлар коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлишга ҳамда унга қарши курашишга чақирилди.

ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси