"Мафтункор ранглар жилоси" расм чизиш бўйича кўрик танлови ҳамда спортнинг шахмат тури бўйича Республика босқичи

2020 йил 23 декабрь куни Тошкент шаҳрининг  “Ёшлар ижод саройи” да 7 ёшдан 17 гача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва шакллантириш мақсадида “Мафтункор ранглар жилоси” мавзусида расм чизиш бўйича кўрик танлови билан бирга спортнинг шахмат тури бўйича Республика босқичи ўтказилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис хузуридаги жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон халқ демократик партияси ҳамкорлигида бўлиб ўтди. 
Танловнинг алоҳида ажралиб турадиган фарқли жиҳати шундаки, ғолиблар билан бирга танловда иштирок этган болаларнинг барчаси қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.