Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик - жамият барқарорлиги гарови

Куни кеча Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида туркум тадбирлар бўлиб ўтди.

Унда ЎзННТМА аъзолари бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари, миллий маданий марказ вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Дастлаб, экстремизм ва терроризм миссионерлик ғояларига қарши маънавий-маърифий, тасвирий-тарғиботига бағишланган фотокўргазма очилиши бўлиб ўтди. Кўргазмада 150 нафар ҚДУ талаба ёшлари ўртасида “Экстремизм, терроризм ва миссионерликка қаршимиз!” шиори остида расмлар ва кўргазмали чиқишлар танлови бўлиб ўтди. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси томонидан муносиб тақдирланди.

Шунингдек, тадбирда миллатлараро тотувлик диний бағрикенглик ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик - жамият барқарорлиги гарови” мавзусидаги концерт дастури иштирокчиларга ўзгача завқ бағишлади.

Миллий маданий марказ вакилларининг чиқишлари, куй ва рақслари орқали кўп миллатли юртимизда тинчлик, осойишталик ва ватан равнақи мадҳ этилди.

Мамлакатимиз тараққиёти, ривожи йўлида ҳисса қўшаётган миллий маданий марказ вакилларига Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг ташаккурномалари топширилди.

ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси.