Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда халқаро анжуман ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

Тадбирнинг асосий мақсади – ННТ ва давлат органларининг ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишда тажриба алмашиш, Ўзбекистонда ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама этиш.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Парламент комиссияси, ижтимоий шериклик бўйича жойлардаги Жамоат комиссиялари аъзолари, давлат органларининг масъул ходимлари, ННТ фаоллари, Франция, Буюк Британия, АҚШ, Россия, Япония, Хорватия ва бошқа мамлакатларнинг хорижий экспертлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатк ваколатхоналар, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган (жами – 100 киши).

Анжуман якуни бўйича давлат ва жамият ишларини бошқаришда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокини янада кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш режлаштирилмоқда.

Халқаро анжуман тўғрисидаги батафсил маълумот иловада келтирилган (Халқаро анжуман концепцияси).

Анжуман ишида иштирок этишга қизиқаётган шахсларни ўзлари ҳақидаги қисқа маълумот аризасини қўйидаги манзил бўйича йўллашларини сўраймиз: international@nimfogo.uz.