“Нодавлат нотижорат ташкилотлари куни”ни расман белгилаш таклифи илгари сурилди

Бугунги кунда Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтган нодавлат ташкилотлар 554 та бўлиб, 134 таси мустақил ташкил этилган, 253 таси Республика нодавлат ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади. Ушбу соҳада меҳнат фаолиятини олиб борадиган фуқаролар сони 2068 та тани ташкил этмоқда.

Ўтган 2022 йилда Олий Мажлис ҳузуридаги ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондлари томонидан эълон қилинган грант танловларида вилоятидан 100 га яқин нодавлат ташкилотлар ишитрок этган, 19 та грант лойиҳаси ғолиб бўлиб, уларга 634.800.000 минг сўм маблағ жалб қилинган. Ушбу маблағлар ҳисобидан вилоятдаги турли даражадаги муаммо ва камчиликлар бартараф этилди.

Мана шундай фаоллик билан ижтимоий соҳада самарали фаолият олиб борилаётган ҳамда ўз ташаббуси билан турли илғор ғояларни илгари сураётган бир гуруҳ ННТлар вакиллари 27 февраль Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида тақдирланди.

Сўз олган ННТлар вакиллари мамлакатимизда ҳам “Нодавлат нотижорат ташкилотлари куни”ни расман белгилаш ва уни кенг нишонлаш тўғрисида ўз таклифларини билдиришди.