ЎзННТМА ННТ раҳбарлари учун малака ошириш курсларига талабгорлар аризалари қабули бошланганлигини эълон қилади

Малака ошириш курсининг асосий мақсади: ННТлар фаолиятини тизимли, инновацион ташкил этиш, ННТлар раҳбарларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда фаоллигини ошириш, самарали иш услубларини танлаш
ва натижадорликка эришиш масалалари бўйича билимлари ҳамда амалий кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Малака ошириш жойи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.

Малака ошириш муддати: 2022 йил ноябрь ойида ташкил қилинади.

Қабул квотаси: 50 нафар ННТ раҳбарлари.

Малака ошириш курсида иштирок этиш учун талабгор ННТ раҳбарлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар nnt.kurs.2022@gmail.com электрон почтасига юборилади!

1. Ариза (word ва сканер шаклларда);

2. ННТ раҳбарининг маълумотномаси/объективкаси (word шаклда);

3. ННТ раҳбари этиб сайланганлиги/тайинланганлиги тўғрисидаги ҳужжатдан кўчирма (тасдиқланган варианти сканер шаклда);

4. ННТ раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки
ID картаси сканер шаклда);

5. ННТ гувоҳномаси нусхаси (сканер шаклда).

6. ННТ раҳбарининг фотосурати – 1 дона (9 х 12 ҳажмда, оқ фонда, JPG шаклда);

Тингловчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсида ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан қопланади.

Аризалар 2022 йил 26 октябрга қадар қабул қилинади. Ушбу муддатдан кеч юборилган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.

Саралаш танлови бўйича ариза, маълумотнома/объективка намунаси, Низом ва қўшимча маълумотлар билан ЎзННТМАнинг Telegram каналидаги @UZNNTMA1 телеграм канали орқали танишиш мумкин.

Мурожаат учун телефон рақамлар:

(55) 503-05-13

(94) 669-50-77

(99) 887-30-83