Референдумда илк бор овоз беривчи талабалар билан учрашув

Бугунги кунда юртимизда катта сиёсий жараён, умумхалқ референдумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Ёшларни асосий қонунимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар билан яқиндан таништириш, уларнинг сиёсий онги ва ҳуқуқий билимини янада мустаҳкамлаш мақсадида Жиззах давлат педагогика университетида «Ўзбекистон Республикасида референдумни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти» мавзусида семинар-тренинг бўлиб отди.

Ушбу семинарда «Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти» ННТ раҳбари, юридик фанлари номзоди Сайёра Ходжаева, юридик фанлари номзоди Шоира Умарова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)нинг Жиззах вилояти бўйича минтақавий вакили Ўткир Жўраев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими раҳбари Иқболой Умарова ва ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Назифа Камаловалар университет талабаларига, хусусан референдумда илк маротаба овоз берувчиларга референдум тушунчаси, унинг демократик давлатдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил сўзлаб беришди.

Семинарда жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумни кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий давлатлар ва ташкилотлар вакиллари, Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг узоқ муддатли кузатувчилари Адашвили Мариам ва Отто Гаролдлар ҳам қатнашиб, мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришларга ўз фикрини билдирди ва талабалар билан самимий суҳбатлашди. Семинар кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда ўтди.