Самарқандда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун таълими инновацияларни яратишга қаратилган фестивал бўлиб ўтмоқда

Бугун Самарқандда "Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун катталар таълими ва ўқишида ўрганувчи худудлар ва инновацияларни яратиш" фестивали иш бошлади. Фестивал жорий йилнинг июнь ойида Марокашда (Марокаш Қироллиги) бўлиб ўтган еттинчи халқаро конференция (CОНФИНТЕА VII) қарорларини амалга оширишга ёрдам беради.

Таъкидландики, Самарқандда ўтказилаётган мазкур фестивалнинг асосий мақсади тажриба, билим ва ғоялар алмашиш учун майдон яратиш, мамлакатда "ўрганувчи / таълим олувчи жамият"ни шакллантириш учун қўллаш мумкин бўлган турли стратегия ва ёндашувларни таққослаш, бу аввало "ўрганувчи ҳудудлари" - вилоятлар, шаҳарлар, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилотларда ушбу инновацион механизмни яратишдан иборат.

Фестивалнинг очилиш маросимида сўз олганларнинг қайд этишича, дунёнинг 294 мамлакатидан 76 шаҳарни ўз ичига олган ЮНЕСКОнинг Ўрганувчи шаҳарлар Глобал тармоғига аъзо бўлиш учун Самарқанд шаҳри ҳам ариза берди ва бу йўналишда дунёнинг бошқа аъзо шаҳарлари билан тажриба алмашишга тайёрдир. Айнан шунинг учун ҳам фестиваль Самарқанддаги "Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос университети биносида, ҳамда ишсиз аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича "Ишга марҳамат" Мономарказида ўтказилмоқда.  

Фестивалдан кутилаётган натижалар:
•  Марокаш ҳаракат рамкаларини амалга ошириш учун ўрганувчи ҳудудларини ва стратегияларини ривожлантириш соҳасида тажриба, билим ва ғоялар алмашинуви;
•  Манфаатдор томонлар, давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
•  Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни ёритиб бериш.

Фестивалга Ўзбекистондан, Германиядан, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан 160 нафар иштирокчи, давлат бошқаруви органлари, университетлар, нодавлат таълим ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, бизнес ва бошқа манфаатдор томонлар иштирок этишмоқда.

Мазкур манфаатдор томонлар қаторида иштирок этаётган Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси К.Ишанходжаев фестивал доирасида ўтказилган конференцияда нутқ сўзлаб, таълим соҳасида нафақат давлат, балки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам улуши ортиб бораётганлигини, Ўзбекистонда катта ёшдагиларни ўқитиш ва таълим беришда ННТлар муҳим аҳамият касб этишини алоҳида қайд этди.

Фестиваль доирасида турли маҳорат дарслари, эркин муҳокамалар, ҳунармандчилик ва фотокўргазмалар ташкил этилиши режалаштирилган.

Фестиваль натижаларига кўра якуний ҳужжат қабул қилинади.