Самарқандлик ННТлар учун яна бир туҳфа  

2022 йилда Самарқанд вилоятида 742 та ННТ мавжуд бўлган бўлса,  2023 йилда улар сони 793 тага етди.

Куни кеча мазкур ННТларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги «ННТлар уйи»да  ахборот ресурс маркази ташкил этилди.

Марказда вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган ННТларнинг мавжуд муаммолари, уларнинг ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган таклифлари, келгусидаги режаларига бағишланган давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир давомида 2023 йил давомида фаол бўлган ННТлар алоҳида қайд этилди. Хусусан, вилоятдаги Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази 2023 йилнинг ўзида 8 603 нафар опа-сингилларимиз касб-ҳунарга ўқитди. Улардан 800  нафари имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. 3 970 нафари ўзини-ўзи банд қилиб, иш фаолиятини олиб бормоқда.

Тадбир якунида ана шундай фаол ННТлар ва улар билан йил давомида яқиндан ҳамкорлик қилган ОАВ вакилларига ЎзННТМАнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.