“Ширинқудуқ” учун минг туп тут

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экишнинг “долзарб 40 кунлиги” жойларда қизғин давом этмоқда.

ЎзННТМАнинг барча нодавлат нотижорат ташкилотларини мазкур лойиҳида фаол иштирок этишга чорлови ҳудудлардаги ННТларни бефарқ қолдирмади.

Қизил ярим ой жамияти Хазорасп туман  бўлими ушбу чорловга жавобан жамият раҳбари Г.Матмуротова бошчилигида волонтёрлар иштирокида Хазорасп туманидаги  “Ширинқудуқ” маҳалласининг 23 контурига 1000 дона тут кўчатларини ўтқазилди.

Қизил ярим ой жамияти Хазорасп туман бўлими маҳалла фаоллари билан биргаликда экилган кўчатларни кўклаши учун мунтазам парвариш қилишга келишиб олдилар.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Хоразм вилоятида кўчат экиш ишлари давом этмоқда.