«СИҲАТ-САЛОМАТЛИК ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«СИҲАТ-САЛОМАТЛИК ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА 

(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 25-модда)

Жамиятда соғлом турмуш тарзини янада шакллантиришга, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга, жисмоний соғлом ва маънавий бой ёш авлодни тарбиялашга, фуқароларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга кенг жалб этилишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек 2005 йил Ўзбекистон Республикасида «Сиҳат-саломатлик йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 декабрдаги Ф–2095-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссияси томонидан вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари ва жамғармалар билан биргаликда ишлаб чиқилган «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

«Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурининг иловада назарда тутилган тадбирлари тасдиқланган республика бюджетида ва маҳаллий бюджетларда молиялаштиришнинг аниқ манбалари, бажарувчилар маблағлари билан 2-иловага мувофиқ таъминланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қуйидагилар «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурининг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари ҳисоблансин:

одамларда бебаҳо бойлик бўлган ўз соғлиғини сақлашга тўғри ва масъулиятли муносабатда бўлиш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, ўз ҳаёт фаолиятини оқилона ташкил қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, соғлом бўлишга, жисмоний ва руҳий жиҳатдан уйғун камол топишга интилишга йўналтирилган ҳаётий фалсафани шакллантириш;

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, она ва бола соғлиғини мустаҳкамлаш, репродуктив саломатликни яхшилаш, тиббий маданиятни ошириш ва оилада турмуш тарзини соғломлаштириш, жисмонан бақувват фарзандлар туғилишини ва уларни баркамол қилиб тарбиялашни таъминлаш лойиҳалари ва тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг, айниқса қишлоқ жойларда яшайдиган аҳолининг гигиена соҳасидаги билимлари ва маданиятини ошириш, санитария ва шахсий гигиена қоидаларининг аҳамияти ҳамда уларга риоя этиш зарурлигини ёш авлод чуқур англаб етишида ота-оналар ва педагоглар ролини кучайтириш;

гиёҳвандликка, чекишга, юқумли касалликлар, шу жумладан сил касаллиги ва ВИЧ/ОИТС тарқалишига қарши кураш бўйича аниқ мақсадга қаратилган фаолиятни ташкил этиш;

пенсионерлар ва ногиронлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга тиббий, санатория-курорт ва коммунал-маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш, кексаларнинг соғлом ва муносиб ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини янада кучайтириш;

аҳолининг кенг қатламлари фойдалана оладиган ва сифатли соғлиқни сақлаш тизимини яратиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ташхис ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;

атроф муҳитни муҳофаза қилишга, экология нормаларини татбиқ этишга, аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлашга йўналтирилган дастурларни амалга ошириш;

аҳоли кенг қатламларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини, айниқса болаларни спортга жалб этишни фаоллаштириш, мусобақалар, оммавий спорт ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказишни ташкил этиш ишларини амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш ходимларининг мураккаб ва масъулиятли меҳнатини моддий ҳамда маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг мураккаблиги даражаси ва сифатига қараб меҳнатга табақалаштирилган ҳолда ҳақ тўлашни жорий этиш юзасидан аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурининг асосий қоидаларига мувофиқ 10 кун муддатда ҳудудий дастурлар ишлаб чиқсинлар ва уларнинг бажарилишини таъминласинлар.
  2. «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурининг бажарилишини ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 декабрдаги Ф-2095-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Республика комиссиясига юклансин.

Республика комиссияси доирасида «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурининг асосий бўлимлари амалга оширилиши учун масъуллардан иборат бўлган 3-иловага мувофиқ таркибда Кенгаш тузилсин.

  1. «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурида тасдиқланган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишнинг қуйидаги тизими белгилансин:

Кенгаш ҳар ойда тўпланади ва «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурига киритилган аниқ тадбирлар бўйича бажариш учун масъулларнинг ҳисоботини эшитади;

Давлат дастури асосий бўлимларининг бажарилиши учун 1 ва 3-иловаларга мувофиқ масъуллар ҳар чоракда Республика комиссияси мажлисларида дастур бўлимларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот берадилар;

Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурида тасдиқланган топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этади.

Давлат дастури асосий бўлимларининг бажарилиши учун масъулларнинг ҳисоботларини тайёрлашда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тегишли қўшимча ахборот тайёрлайди ва уни кўриб чиқиш учун Республика комиссиясига киритади.

  1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, оммавий ахборот воситалари «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг роли ва аҳамиятини кенг тушунтиришни, турли даражаларда дастурнинг амалга оширилиши ва унинг натижалари мунтазам ёритиб борилишини таъминласинлар.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2005 йил 25 январь,

30-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 25 январдаги
30-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастури

Т/р

Тадбирнинг номи

Бажариш муддати

Бажариш учун масъуллар

Харажатлар
(млн сўм)

Маблағ билан таъминлаш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжатнинг шакли, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа

I. Одамларда ўз соғлиғини сақлашга тўғри ва масъулиятли муносабатда бўлишга ва соғлом турмуш тарзи маданиятига йўналтирилган ҳаётий фалсафани шакллантириш
(Бўлим учун масъул – Қосимов Р.С. Етакчи ташкилотлар – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги)

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 12 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги «Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади» маърузаси қоидаларининг аҳоли ўртасида кенг тарғиб этилишини таъминлаш:

«Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади» методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тарқатишни таъминлаш;








2005 йил I чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маънавият ва маърифат» маркази, «Ўзтелерадио» компанияси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, Фан ва технологиялар маркази








20,0

Бажарувчилар ва буюртмачилар маблағи

Жамиятда саломатлик маданиятини шакллантириш, «Сиҳат-саломатлик йили»да ўтказилади-ган тадбирларнинг аҳамиятини бажарувчиларнинг қўшма қарори билан тасдиқланган мақсадли дастур асосида аҳолининг барча қатламлари ўртасида тарғиб қилиш ва тушунтириш.

Президент И.Каримовнинг «Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади» маърузасидаги ғоялар амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда соғлом турмуш тарзининг концептуал асосларини илмий тадқиқотларга, ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш ва таълим беришга, жамият ҳаётига жорий этиш;

узлуксиз таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт тизимида, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида халқнинг тарихий маданий меросига ва соғлом турмуш тарзи бўйича ҳозирги замонавий фан ютуқларига асосланган маданий анъаналарни, ноёб қадриятлар тизимини шакллантиришга йўналтирилган тушунтириш тадбирларини ташкил этиш;
аҳоли кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида саломатлик қадрини, фаол узоқ умр кўришга эришиш ғояларини англашни чуқурлаштириш бўйича тарбиявий ва маърифий ишларни амалга оширишни таъминлаш.

2005 йил ва доимо

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фан ва технологиялар маркази, Фанлар академияси, Давлат ва жамият қурилиши академияси, «Маҳалла», «Соғлом авлод учун», Ибн Сино, Болалар спортини ривожлантириш жамғармалари, «Маънавият ва маърифат» маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

15,0

Бажарувчилар маблағи

Аҳолида, айниқса ўсиб келаётган авлодда саломатлик маданиятини, ўз соғлиғига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ҳаётий фалсафасини шакллантириш.

2.

Соғлом турмуш тарзи фалсафаси бўйича халқнинг, Шарқнинг буюк мутафаккирларининг маънавий меросини чуқур ўрганиш ва аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш:

   

10,0

Бажарувчилар ва буюртмачилар маблағи

Соғлиқни муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзи соҳасидаги халқ маънавий меросини ривожлантириш.

республика минтақаларида олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда танловлар, семинарлар, фестиваллар, спорт тадбирлари ўтказиш воситасида ўқув юртларида, маҳаллаларда, оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамиятда саломатлик маданиятини шакллантириш бўйича ўн кунликлар ташкил этиш;

2005 йил жадвал бўйича

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ибн Сино, «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10,0

 

Профилактика тадбирлари ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш билан аҳолини кенг қамраб олиш.

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузурида соғлом турмуш тарзини юритиш юзасидан малакали маслаҳат бериш бўйича «Ибн Сино— саломатлик маскани» маърифат марказларини ташкил этиш;

2005 йил

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ибн Сино, «Маҳалла» жамғармалари, «Маънавият ва маърифат» маркази

18,0

   

замонавий тиббиёт ютуқлари ва Шарқ мутафаккирлари таълимоти асосида соғлом турмуш тарзи масалалари бўйича буклетлар, плакатлар, кўргазмали қўлланмалар чиқариш ва тарқатишни таъминлаш;

2005 йил

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Фан ва технологиялар маркази, Ўзбекистон миллий энциклопедияси

3,0

 

Соғлиқни муҳофаза қилиш шарт-шароитлари ва омилларини оддий тарзда тушунтиришга йўналтирилган ўқув қўлланмалари, буклетлар ва мақолалар.

Бухоро шаҳрида Абу Али Ибн Сино таваллудининг 1025 йиллигига бағишланган республика халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш;

2005 йил сентябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ибн Сино жамғармаси, халқаро ташкилотлар

7,0

Бажарувчилар маблағи

Аҳолининг тиббий ва гигиеник билимларини, саломатлик маданиятини ошириш.

халқнинг маданий мероси манбаларидан маънавий ва жисмоний мусаффоликка, соғлиқни муҳофаза қилишга даъват этувчи афоризмлар ва цитаталарга шарҳлар билан оммабоп қўлланмалар нашр этиш.

2005 йил мобайнида

Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент Ислом университети, «Мовароуннаҳр» нашриёти

17,0

Бажарувчилар маблағи

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

3.

Мактаблар, лицейлар ва коллежларда соғлом турмуш тарзи фалсафасини кенг тарғиб қилиш:

оилада тиббий маданиятни ошириш, жисмоний соғлом ва маънавий бой ўсиб кела¸тган авлодни жисмоний тарбиялаш учун шарт–шароитларни яхшилаш бўйича «Соғлом оила» тарбиявий-маърифий лойиҳасини амалга ошириш;

2005 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Болалар», «Маҳалла» жамғармалари, «Ойдин ҳаёт» маркази

80,0

Бажарувчилар, ЮНИСЕФ, ЮСАИД маблағи

Соғлом оила асосларини шакллантириш, жисмоний соғлом ва маънавий бой ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни яхшилаш.

ўқувчилар, ота-оналар, педагоглар ва тарбиячилар учун «Шахсий гигиена ва санитария қоидалари», мактаб ўқувчилари учун «Саломатлик алифбоси» ва бошланғич синфлар ўқувчилари учун «Саломатлик дарслари» мавзуларидаги ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш;
мактаблар, лицейлар ва коллежларнинг ўқув дастурларига болалар ва ўсмирларни гигиена бўйича тарбиялаш ҳамда соғлом турмуш тарзи масалалари бўйича «Саломатлик асослари» ва «Валеология асослари» ўқув курси (факультатив курс)ни жорий этиш.

2005 йил IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, «Ойдин ҳаёт» маркази

20,0

Бюджет маблағлари доирасида, донорлар ва ҳомийлар маблағи

Аҳолининг санитария маданиятини ошириш.

Болалар ва ўсмирларнинг санитария-гигиена соҳасидаги билимларини ошириш.

Валеологик таълимнинг яхлит тизимини яратиш.

Ўқувчиларнинг валеологик саводхонлигини шакллантириш.

4.

Аҳоли кенг оммаси учун соғлиқни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи, репродуктив саломатлик, гиёҳвандлик, алкоголизм, тамаки чекиш, жинсий алоқа орқали инфекция юқиши, ВИЧ/ОИТСнинг олдини олиш асосларини шакллантиришнинг муҳим масалалари бўйича кўргазмали қўлланмалар (видео ва радио роликлар, буклетлар, плакатлар, рисолалар, эслатмалар, мультимедиа воситалари) тайёрлаш;

2005 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, «Оила», «Маънавият ва маърифат» марказлари, «Соғлом авлод учун» жамғармаси

150,0

Ҳомийлар ва донорлар маблағи

Аҳолининг саломатлик маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш.

5.

Оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзи тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш:

даврий махсус эшиттиришлар, ҳужжатли, бадиий ва телевизион фильмлар тайёрлаш;

«Сиҳат-саломатлик-бебаҳо инъом», «Ибн Сино ўгитлари» рукнлари остида саҳна асарлари яратиш;





2005 йил мобайнида

«Ўзтелерадио» компанияси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, «Ўзбектеатр» бирлашмаси, «Маҳалла», «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармалари, «Маънавият ва маърифат» маркази, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси

50,0

Бажарувчилар маблағи

Телевизион кўрсатувлар ва радио эшиттиришлар туркумлари, газета ва журналларда рукнлар.

телевидение ва радиода соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган «Соғлом бўлинг», «Фарзандлари соғлом юрт», «Захирадаги спортчи», «Соғлом бўлсам – полвон бўламан», «Маҳалламиз стадиони», «Умид юлдузлари» ва шу каби мавзулардаги соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга йўналтирилган кўрсатувлар туркумларини мунтазам равишда олиб бориш;

2005 йил мобайнида

«Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

20,0

Бажарувчилар маблағи

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликларни профилактика қилиш ва камайтириш.

республика телевидениесида «Тўрт карра — йўқ!» (ОИТСга — йўл йўқ, гиёҳвандликка – йўл йўқ, алкоголизмга— йўл йўқ, тамаки чекишга —йўл йўқ!) ва «Тўрт карра — ҳа!» (соғлом турмуш тарзига— ҳа, жисмоний тарбия ва спортга — ҳа, соғлом ҳордиққа — ҳа, соғлом экологияга — ҳа!) телемарафонини ташкил қилиш;

2005 йил I чорак

 

110,0

Бажарувчилар маблағи

Аҳолининг соғлом турмуш тарзи, зарарли одатларни йўқотиш ва ВИЧ/ОИТС ҳамда зарарли одатлар оқибатлари тўғрисида хабардорлигини ошириш.

оммавий ахборот воситаларида тамаки чекиш, алкогол, наркотиклар истеъмол қилишнинг, ВИЧ/ОИТС ва жинсий алоқа орқали ўтадиган касалликларнинг олдини олиш масалаларини ёритиш;

оммавий ахборот воситаларида «Спорт миллатни улуғлайди ва соғлиқни мустаҳкамлашга кўмаклашади» шиори остида мустақиллик йилларида спорт соҳасида эришилган ютуқларни кенг ёритиш.

2005 йил мобайнида

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

35,0

Бажарувчилар, ҳомийлар ва донорлар маблағи

Аҳоли турмушида жисмоний ва маънавий уйғунликнинг аҳамиятини ҳамда саломатликнинг ролини тарғиб қилиш.

Интернетда соғлом турмуш тарзи, гигиена бўйича тезкор ва бошланғич ахборотлар, энг кўп тарқалган касалликлар, жинсий тарбия муаммолари, қизлар ва йигитларни камол топтиришнинг муаммоли масалалари ва шу кабилар тўғрисида маълумотнома ахборотлар олиш учун махсус сайт очиш.

2005 йил III чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Оила» маркази

60,0

Бажарувчилар, ҳомийлар ва донорлар маблағи

Соғлом турмуш таризини тарғиб қилиш

6.