Сиз ҳисоботларни топширдингизми?

ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Хоразм вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида фаолият юритаётган ННТларнинг Адлия, солиқ ҳамда статистика органларига ҳисоботларни ўз вақтида ва тўғри топширишларини ташкил этиш бўйича "#Сизҳисоботларнитопширдингизми" акция доирасида тадбир ташкил қилди.

Тадбирда қонунчиликда белгиланган тартибда ННТларнинг ҳисобот топшириш батафсил тушунтириб ўтилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик кодексининг 239-моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан, улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан  фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, e-ngo.uz платформаси орқали ҳисоботларни топшириш ва унинг имкониятларидан фойдаланиш тартиби хақида батафсил маълумот берилиб, e-ngo.uz тизимига ҳисоботларни киритиш босқичлари амалий тарзда кўрсатилиб, иштирокчиларнинг кўникмалари шакллантирилди. Жараёнда юзага келган саволларга батафсил жавоб берилди.

ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси