Урганчда "ННТлар боғи" ташкил этилди

Президентимизнинг ташаббуси билан олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди,  ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч шаҳридаги "Дўстлик ва ННТлар уйи" атрофида “ННТлар боғи” ташкил этилди.

“ННТлар боғи”га Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан олинган манзарали кўчатлар экилди.

Бу ҳайрли ишларда "Дўстлик ва ННТлар уйи"фаолият олиб бораётган ННТлар, Хоразм "Ватанпарвар" ташкилоти, миллий маданий марказлар вакиллари  фаол иштирок этиб, экологияни яхшилашга ва юртимиз ободлигига ӯз ҳиссаларини қӯшишди.