Ўқув-семинари фаол иштирокчиларига сертификатлар топширилди

Мазкур 2 кунлик ўқув-семинарда Фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳамда Адлия вазирлиги, Тараққиёт стратегияси маркази, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, давлат солиқ қўмитаси масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этишди. 

Эътиборли жиҳати шундаки, ўқув-семинари сўнгида фаол иштирок этган давлат ва нодавлат ташкилотлар аъзоларига сертификат топшириш маросими ўтказилди. Ҳусусан, Тараққиёт стратегияси” маркази директори А.Бурхонов, “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия фонди бўлим бошлиғи Ё.Холмуродов, ЎзННТМА бош юрист-консультанти, юридик фанлар номзоди У.Умаров, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи фаҳрий ва ногиронлари бирлашмаси  Қибрай туман бўлими раҳбари, ЎзННТМА аъзоси М.Тиллабоев, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши масъул  ходими  Н.Асадова, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги масъул ходими  Э.Қобулов, "Шарқ аёли" халқаро аёллар жамоат фонди васийлик кенгаши раиси С.Атабоева ва бошқалар тақдирланишди. Тақдирлаш маросимидан сўнг семинар иштирокчилари ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб кейинги тадбирларда янада долзарб мавзуларга марузалари билан иштирок этишини таъкидлаб ўтдилар.