Уй-жойлар амалдорларнинг қарорлари билан олиб қўйилишига йўл қўйилмади

ЎзННТМА томонидан жойларда, хусусан, корхона ва ташкилотларда янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг жамаотчиликка етказиш мақсадида тарғибот тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Марғилон шаҳридаги “Сайфуллоҳ асл мато” унитар корхонасида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқиб ҳаётий зарурият эканлиги,  миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ўта аҳамиятга эгалиги, адолатли жамият қуриш йўлида қилинаётган улкан қадамлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Конституцияга киритилаётган янги модда ва нормаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Хусусан, бир неча йиллардан буён жамиятимизда ўткир муаммолардан бирига айланган “снос” билан боғлиқ муаммога нисбатан Конституцияга халқпарвар, мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилувчи оқилона ечим  - янги норма киритилмоқда. Конституцияда бу қоиданинг мустаҳкамланиши орқали аҳолининг уй-жойлари катта-кичик амалдорларнинг қарорлари билан олиб қўйилмаслигига ва инсонларнинг кўчада қолиб кетмаслигига эришилади. Энди ҳеч ким мулк эгасини рози қилмасдан туриб, уни буза олмайди.

Шундан келиб чиқиб, тадбир иштирокчиларини ёрқин келажак учун 2023 йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

Тадбир давомида “Сайфуллоҳ асл мато” унитар корхонасига субсидия шаклида ажратилган 50 та тикув машиналарини фойдаланишга топшириш бўйича очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Таъкидландики, бу тикув машиналари ногиронлиги бўлган фуқароларни иш билан таъминлашга, даромадларини оширишга хизмат қилади.