Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясида фаолият юритаётган ҳудудий бўлинма бошлиқлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар

Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

Мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.

Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизни «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги Фармони қабул қилинди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясида фаолият юритаётган ҳудудий бўлинма бошлиқлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар:

Андижон ҳудудий бўлинма бошлиғи-Атаханов Фарҳодбек Абдумажидович

Бухоро ҳудудий бўлинма бошлиғи-Ниёзов Воҳид Худойназарович

Наманган ҳудудий бўлинма бошлиғи-Каримов Икромжон Исоқжонович

Самарқанда ҳудудий бўлинма бошлиғи-Кенжаев Шоим Ўролович

Сирдарё ҳудудий бўлинма бошлиғи-Мамарахимов Шавкат Уролович

Хоразм ҳудудий бўлинма бошлиғи- Машарипова Рашида Рузимовна

Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинма бошлиғи- Мавлянова Дилдора Хайдаровна

Шу фурсатдан фойдаланиб ЎзННТМА жамоаси барчангизни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги билан чин қалбдан табриклаб, элу-юртимизнинг тинчлиги, жонажон Ватанимизнинг равнақи, халқимизнинг фаровонлиги йўлидаги меҳнат фаолиятингиз ва хайрли ишларингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.

Мустақиллигимиз боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!