Ўзбекистон Пенсионерлар уюшмасининг вилоятдаги барча бўлинмалари ЎзННТМАга аъзо бўлди

Жорий йилнинг 6 январь куни Фарғона шаҳрида жойлашган Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида ННТлар вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси С.Рахмонов маҳаллий давлат грантларида иштирок этиш, лойиҳалар ишлаб чиқиш, грант танловлари Низомларида белгиланган меъёрлар ва бошқа масалалар бўйича маълумотлар бериб ўтди.

Бундан ташқари, Фарғона вилояти Адлия бошқармасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Касимов ННТлар томонидан амалга оширилиши кутилаётган тадбирларда бошқармани огоҳлантириш, хисоб рўйхатида фаолият олиб бораётган бўлинмаларни давлат рўйхатига ўтказиш учун керакли ҳужжатлар тартиби юзасидан иштирокчиларга тушунтиришлар берди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Пенсионерлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ҳамда туман ва шаҳар бўлинмаларига ЎзННТМАга аъзолик гувоҳномалари топширилди.