ЎзННТМА аъзолари яна 34 тага кўпайди

Сирдарё вилоят Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишда ННТларнинг самарали иштирокини таъминлашга қаратилган амалий семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тренингда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларини ижтимоий лойиҳалар ва давлат буюртмаларини бажаришда янада фаолликка чорлаш ҳамда ННТ вакилларининг соҳага оид билим ва кўникмаларни янада бойитишга эътибор қаратилди.

Тадбир сўнгида Сирдарё вилоятидан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзо бўлган 34 та нодавлат нотижорат ташкилотларига аъзолик гувоҳномалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фондининг 2022 йил 1-2 турларида Сирдарё вилоятидан ғолиб бўлган 6 та нодавлат нотижорат ташкилотларига ғолиблик сертификатлари топширилди.

ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси