Ватанга садоқат, маданий меросга ҳурмат

“Мингтепа-маданий мерос” жамоат фонди томонидан Марҳамат туманида тумандаги қадимий ёдгорликлар, зиёратгоҳлар ва тарихий жойларни сақлаш, уларнинг аҳамиятини кенг оммага тушунтириш, аҳоли, айниқса ёшларда ўзлари истиқомат қилаётган ҳудуд тарихига, қадим ёдгорликларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш мақсадида "Аҳолини юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш" мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Тадбир 2021 йилда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 40 млн. сўмга молиялаштирилган “Маданий мерос объектлари инсонларга ғурур берувчи, тарихий билимларини оширишга хизмат қилувчи муқаддас маскандир” номли давлат гранти лойиҳаси доирасида ўтказилди.

Тадбирда Андижон шаҳри ва Марҳамат туманидаги умумтаълим мактаблари тарих фани ўқитувчилари, юрт тарихига бефарқ бўлмаган фуқаролар, ўтмишимизга қизиқувчи ўқувчилар, илмий тадқиқотчилар иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчилар Мингтепа музейи билан танишдилар. Музей экспонатига қўйилган қадимий меросларимиз ва ашёлар тўғрисида ўқувчиларга батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг ўқувчилар миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ўзида акс эттириган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан ҳам танишдилар.

Қизиқарли ва янги илмий маълумотларга бой бўлган ўқув-семинари барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда фаол иштирок этганлар фахрий ёрлиқлар ва тарихий китоблар билан тақдирландилар.



ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси.