Янги Наманган шаҳарчаси ҳудудидаги "Янги Ўзбекистон боғи“ учун ННТлар хиссаси

ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси вилоятдаги 10 дан ортиқ ННТлар билан биргаликда Наманган вилояти марказида бунёд этишга киришилган Янги Наманган шаҳарчаси ҳудудидаги "Янги Ўзбекистон боғи"да ташкил этилган дарахт экиш маросимида фаол иштирок этди.

Ўтказилган тадбир давомида, вилоятдаги фаол ННТлар вакиллари "Янги Ўзбекистон боғи"га манзарали ва мевали кўчатларни экишди.

Шунингдек, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси, Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ва туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими  билан ҳамкорликда туманнинг "Қутлуғ тол" маҳалласи "Беруний" кўчасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг "долзарб 40 кун"лиги доирасида манзарали дарахт кўчатлари экилиб, йўл бўйлари кўкаламзорлаштирилди.

Оммавий тус олган кўчат экиш тадбирида маҳалла фаоллари, нуронийлар, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими масъуллари, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда 45-умумтаълим мактаби вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

Қолаверса, Наманган шаҳридаги Давлатобод тумани, “Тўқимачи” маҳалласида жойлашган "Вилоят психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйи" ҳудудига ҳам ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлими ҳамда "Ўзагросуғурта" аксиядорлик жамияти Наманган вилояти филиали билан ҳамкорликда манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Тадбирлар давомида экилаётган мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан етказиб берилмоқда.

ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси