Янги сайланган МФЙ раислари учун семинар ташкил этилди

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасида “Мадад” ННТ Гулистон шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси, Сирдарё вилояти нотариал палатаси вакиллари ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар иштирокида Сирдарё вилояти шаҳар-туманлари МФЙларига янги сайланган раислари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Унда янги сайланган маҳалла раисларига ҳукуматнинг “МФЙ раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги низом ва унинг мазмун-моҳияти, қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.  

Ўқув семинари замонавий компъютер технологиялар имкониятларидан фойдаланган ҳолда кўргазмали тарзда ўтказилди. Семинар сўнгида МФЙ раисларининг турли ҳуқуқий мавзудаги саволларига тегишли жавоблар, тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. 

ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси