ЕХҲТнинг Люблян тавсиялари ва Ўзбекистоннинг миллатлараро тотувлик сиёсати

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти биносида “ЕХҲТнинг Люблян тавсиялари ва Ўзбекистоннинг миллатлараро тотувлик сиёсати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу давра суҳбатида Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик сиёсатини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли, самарали интеграция тамойиллари, Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик сиёсатининг асосий йўналишлари, самарали интеграция сиёсатининг асосий элементлари ва йўналишлари, жамоатчилик фикри мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳатлар самарадорлигининг асосий кўрсаткичи сифатида мавзуларида суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси вакиллари ҳам иштирок этди.