Ёшлар, экология ва ижтимоий масалалар юзасидан таклифлар билдирилди

Жойларда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва унга аъзо ННТлар вакиллари иштирокида "Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси кенг муҳокама этилди.

Хусусан, Жиззах давлат педагогика университетида талаб ёшлар, университет профессор ўқитувчилари, нодавлат нотижорат ташкилотлари  ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида Давлат дастури лойиҳасида акс этган ёшлар ва ижтимоий масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Таъкидландики, 2024 йил 1 мартдан бошлаб «Ёшлар баланси» асосида алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси қарори билан вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади.

Ёшлар мазкур мақсадлар бўйича ўзларининг ҳам таклифларини билдиришди.

Шунингдек, Наманган шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да ҳам Давлат дастури ННТлар иштирокида муҳокама этилди.

ННТлар вакиллари дастурнинг экология, соғлом турмуш тарғиботи, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш каби ижтимоий аҳамиятга молик 100 та волонтёрлик лойиҳалари бўйича биринчи босқичда базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача маблағ танлов асосида ажратилиши, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизимини (МРВ) ва йиғиладиган маълумотлар базаси босқичма-босқич йўлга қўйилиши каби вазифлари муҳокама этиб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини давом эттириш, республика доирасида яшил боғлар барпо этиш муҳим эканлигини таъкидлашди.

Тадбирлар давомида билдирилган ўндан ортиқ таклифлар онлайн тарзда  www.uzbekistan2030.uz veb-saytiga киритилди.