Юридик манзили ва техник воситаларига эга бўлмаган ННТлар учун шароит яратилмоқда

ЎзННТМА раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 192-сон қарорида кўрсатиб ўтилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”да ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш бўйича вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳаридаги “ННТлар уйи”да бўлиб, таклифлар ўрганилган эди.

Шундан келиб чиқиб, ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмасига ННТларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан зарурий техник воситалар етказиб берилди.

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Нукусдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да юридик манзилига ва техник воситаларига эга бўлмаган ННТларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишончли ва хаққоний ахборотга бўлган эхтиёжларини таъминлаш мақсадида ахборот-ресурс маркази фоалияти йўлга қўйилиб, фойдаланишга топширилди.

ЎзННТМА  Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси