Жамоатчилик назоратини олиб боришда ННТлар иштироки муҳим

“Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” ва ЎзННТМА Қашқадарё вилояти худудий бўлинмаси ташаббуси билан АҚШ Тараққиёт Агентлигининг (USAID) кӯмагида Қарши шаҳридаги “ННТлар уйи”да “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва халқаро тажриба” мавзусида давра-суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” раҳбарияти, ЎзННТМА Экспертлар гуруҳи аъзолари, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгаши аъзолари ҳамда вилоятда фаолият юритаётган фаол ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Тадбирдан кўзланган мақсад, давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгашлари ва ННТлар билан ҳамкорлик тўғрисидаги қонунлар, қонуности ҳужжатлари ва халқаро тажриба билан таништириш ҳамда нодавлат ташкилотларнинг салоҳиятини оширишдан иборат.

Тадбирда сўзга чиқанлар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистондаги жамоат назоратини ва ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳатларни амалга оширишдаги аҳамиятини айтиб ўтишди.

Шунингек, “Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш ва ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни назорат қилишда давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари фаолияти таҳлил қилинди.

Тадбир якунида “Ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда жамоатчилик назорати ва мониторинги тўғрисида”ги қонунни ҳамда “Маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгашлари: ҳуқуқий масалалар ва фаолиятнинг асосий йўналишлари” амалий қўлланмаси иштирокчиларга тарқдим этилди.

ЎзННТМА Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси