ЭЪЛОН ҚИЛДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги ижтимоий аҳамиятга молик мақсадларни назарда тутувчи лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:
- Ёшларга ўзбек халқининг маънавий бойликларига ҳурмат билан қарашни, халқимиз анъаналари ва урф-одатларини, бебаҳо тарихий меросини сақлаш ва ривожлантириш туйғусини сингдириш;
- Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар, юртимизда яшаётган миллатлар ва элатлар ўртасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида Ўзбекистон тажрибасини тарғиб қилиш ҳамда оммалаштиришга бағишланган радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувлар тайёрлаш;
- Республикада дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашни тарғиб этиш, барча фуқарорларга уларнинг миллати, дини ва эътиқодидан қаътий назар тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар яратиш;
- Турли миллатлар вакиллари орасида адоват ва нифоқ келтириб чиқарадиган экстремистик ҳамда радикал ғоя ва мафкуралар тарқалишининг олдини олиш бўйича амалий чоралар кўриш;
- Интернет тармоғида чет тилларида Ўзбекистон халқларининг бой маданий-тарихий меросини ёритиб берувчи ўзига хос ресурслар яратиш;
- Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва санъати, буюк шахслари, мустақиллик йилларида жамият ҳаётининг турли соҳаларида республикада эришилган ютуқлар тўғрисидаги ахборотни чет тилларида тайёрлаш ва Интернет тармоғига жойлаштириш;
- Мамлакатимиз маданияти, санъати, адабиётининг ёрқин намуналари, Ўзбекистондаги меъморий ва тарихий ёдгорликлар, ЮНЕСКО бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган объектлар тўғрисидаги ахборотларни хорижий аудиторияга етказиш;
- Хорижликлар орасида Ўзбекистон халқларининг тарихи ва маданиятини оммалаштиришга қаратилган турли танловлар ташкил этиш ва ўтказиш, уларда Ўзбекистон халқларининг тарихий-маданий меросига, жамиятда миллатлараро ва фуқаролараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ҳамда дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги тажрибасига қизиқиш уйғотиш;
- Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва халқларнинг ўзига хос миллий анъаналарини, урф-одатларини ва удумларини сақлаш ва ривожлантириш, жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида Ўзбекистода амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида халқаро ҳамжамиятни хабардор этиш;
- Ўзбекистоннинг ташқи ва ички сиёсатининг асосий жиҳатларини, амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларнинг натижаларини акс эттирувчи холис ва ишончли ахборотларни инглиз ҳамда бошқа хорижий тилларда тарқатиш мақсадида Интернет тармоғида махсус сайтлар ишлаб чиқиш ва яратиш.
- Мустақил оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон халқларининг анъаналари ва маданиятига бағишланган мақолалар, ҳикоялар, очерклар ва бошқа босма матераллар чоп этиш, ҳужжатли, тарихий ва маъривий фильмлар, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар тайёрлаш ва эфирга узатиш;
- Мустақиллик йилларида жамият ҳаётининг турли соҳаларида тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида кўрилган изчил чора-тадбирларнинг натижаларини тарғиб этиш.
Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- www.fundngo.uz веб-сайтига жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
- 6.3, 4 ва 5-бандларда кўрсатилган ҳужжатлар раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия хатлари, илтимосномалари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2017 йил 12 сентябрдан 12 октябргача қабул қилинади.
Ҳужжатлар “Ўзбекистон почтаси” орқали “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” номига юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43 уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.
Парламент комиссиясининг
2017 йил 28 августдаги № 27-сонли Қарорига №1-илова