Ҳисобот йиғилишида Федерациянинг 2016 йил давомидаги фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилиниб, тизимда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, аҳоли (истеъмолчилар) билан доимий мулоқотни ташкил этиш, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва истеъмол маданиятини юксалтиришнинг самарали механизмларини жорий этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги  “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган масалалар ижросини таъминлаш юзасидан Федерациянинг чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар ойнинг иккинчи ўн кунлиги Федерация марказий ижро этувчи аппарати раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратлари раисларининг аҳоли (фуқаролар) билан мулоқот кунлари этиб белгиланди, шунингдек, Федерациянинг барча ҳудудий бирлашмалари ва уларнинг туман (шаҳар) жамиятлари ҳузурида “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари ташкил этилди.

Федерация марказий ижро этувчи аппарати томонидан Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ободонлаштириш, ичимлик суви таъминоти ҳамда ижтимоий соҳа объектларида, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида қолипли нон ва нон маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Хоразм вилоятининг Хонқа, Андижон вилоятининг Хўжаобод туманларида аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, ижтимоий-иқтисодий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг бугунги кундаги аҳволи ва натижадорлиги бўйича жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган камчилик, билдирилган таклифлар жойида ҳал этилиши мақсадида тегишли вилоят ҳокимликларига киритилган.

Бугунги кунда Федерация тизимида 14 та ҳудудий бирлашма, туман (шаҳар) жамиятлари белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда 5 502 та таянч гуруҳлари ташкил этилган, уларнинг таркибидаги аъзолар сони 529 342 нафарни ташкил қилади.

 

 

 

 

  1. Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш

 

Федерация ва унинг ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) жамиятлари томонидан ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг марказий ва ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ижросини таъминлаш борасида давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ўзини ўзи бошқариш ва назорат қилувчи органлар ҳамкорлигида аҳолининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Федерациянинг 20.02.2017 йилдаги 9 и/ч-сонли буйруғи билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Мазкур Чора-тадбирлар режасининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши Федерация тизимининг барча бўғинларидаги раҳбарлари фаолиятининг бирламчи вазифаси ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ўзаро келишув асосида ташкил қилинган 1091 қисқа рақамли ишонч телефони орқали фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари тегишли тартибда қабул қилиниб, ижро учун ҳудудий бирлашмалар ва тегишли назорат органларга юборилиб, жисмоний шахсларга амалдаги қонунчиликка асосан ваколат доирасида тушунтириш ва маслаҳатлар бериб борилиши таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4725-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2015 йил 19 октябрдаги 24/9-15-75-37-20088-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида Ягона интерактив портал орқали Бош прокуратура томонидан келиб тушган мурожаатлар белгиланган муддатларда ижрога қаратилиб, ўрганиш натижаларига оид ҳужжатлар Бош прокуратуранинг электрон дастури (crm.trask.uz)га мунтазам равишда юборилиши таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2017 йилнинг биринчи чораги давомида Федерацияга жами 60 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ижро учун ҳудудий бирлашмаларга юборилган. Мазкур мурожаатларнинг 56 таси ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчиларга жами 8 868 150 сўм миқдордаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Фуқаро (истеъмолчи)ларнинг мурожаатларини қабул қилишни самарали ташкил этиш ва уларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг виртуал қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Истеъмолчилар томонидан ариза, таклиф ва шикоятлар Федерациянинг интернет тармоғидаги www.istemol.uz расмий веб-сайти орқали электрон қабул қилинмоқда.

Ҳисобот даврида мазкур виртуал қабулхонага истеъмолчилардан жами 31 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 18 таси ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчиларга жами 7 486 727 сўм миқдордаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сон Фармони, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ижро этувчи органларининг 2017 йил 20 январдаги 01-01/17-сонли кенгайтирилган йиғилиши баёни(қарори)нинг 2.2-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Федерациянинг 06.02.2017 йилдаги “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 6 и/ч-сонли буйруғи қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда.

Ушбу буйруқ асосида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида аҳоли (истеъмолчилар) билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаатлар билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизимини жорий этиш, мувофиқлаштириш, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиниши устидан тизимли мониторинг ҳамда назоратни амалга ошириш мақсадида Федерация марказий ижро этувчи аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратлари (ҳуқуқий ҳимоя бўлими, секторлар ва жамиятлар) негизида “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари ташкил этилди.

Мазкур ҳуқуқий маслаҳатхоналарга аҳоли билан бевосита ишлаш учун зарур билим, ташкилотчилик, мурожаатларни таҳлил қилиш кўникмасига эга бўлган, тизимнинг энг тажрибали мутахассислари бириктирилди. Эндиликда  аҳоли (истеъмолчилар) ўзларининг соҳага оид савол ва муаммолари юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, тезкор, бепул (беғараз) ҳуқуқий маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлмоқда.

Ҳисобот даврида “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарига фуқаролардан жами 1375 та мурожаат (коммунал хўжалик-119 та, савдо-238 та, соғлиқни сақлаш-61, газ таъминоти-267 та, сув таъминоти-49 та, алоқа-67 та, транспорт-24 та, электр таъминоти-149 та ва бошқа соҳаларга-401 та) келиб тушган бўлиб, шундан 1063 та мурожаат бўйича фуқароларга қонун талаблари юзасидан тушунтиришлар, 147 та мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи органларга, 28 та мурожаат юзасидан эса суд органларига мурожаат қилиш таклифи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 2017 йил 14 февралдаги “Федерация тизими раҳбарларининг аҳоли (фуқаролар) билан мулоқотларини ташкил этиш тўғрисида”ги 8 и/ч-сонли буйруғи қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди. Мазкур буйруққа асосан жойларда сайёр учрашувларни ташкил этиш мақсадида, ҳар ойнинг иккинчи ўн кунлиги Федерация марказий ижро этувчи аппарати раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратлари раисларининг аҳоли (истеъмолчилар) билан мулоқот кунлари этиб белгиланди.

2017 йилнинг 1-чораги мобайнида Федерация марказий ижро этувчи аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари ва туман (шаҳар) жамиятлари раислари томонидан аҳоли (фуқаролар) билан жами 1491 маротаба мулоқотлар ўтказилган бўлиб, мулоқотлар чоғида 431 та (ёки 28,9 фоизи) уй-жой коммунал, 261 та (ёки 17,5 фоизи) савдо, 75 та (ёки 5 фоизи) соғлиқни сақлаш, 65 та (ёки 4,4 фоизи) алоқа, 48 та (ёки 3,2 фоизи) транспорт, 36 та (ёки 2,4 фоизи) сервис хизмат кўрсатиш, 54 та (ёки 3,6 фоизи) таълим ва 521 та (ёки 34,9 фоизи) бошқа соҳалар бўйича фуқаролар ўз муаммолари ечими юзасидан амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилганлар. Жами қилинган мурожаатларнинг 274 таси юзасидан Федерация ва унинг тизим раҳбарлари томонидан тегишлилиги бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга муаммоларни бартараф этиш мақсадида жамоатчилик назорати тартибида мурожаатлар қилинди.

Жами ўтказилган 1491 та мулоқотларнинг 16 таси Федерация марказий аппарати, 98 таси Қорқалпоғистон Республикаси, 123 таси Андижон, 62 таси Бухоро, 75 таси Ж