Ўзбекистон Республикасининг қонуни

ЖАМОАТ ФОНДЛАРИ ТЎҒРИСИДА 

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 141-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 500-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2012 й., 15-сон, 164-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда)

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади жамоат фондларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Жамоат фондлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Жамоат фондлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ҳамда тугатилишининг ўзига хос хусусиятлари алоҳида қонун ҳужжати билан тартибга солинади.

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 13 майдаги 132-III, КҚ-15-III-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида»ги низом.

(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг жамоат фондлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Жамоат фонди тушунчаси

[СПиТ:

1.Нотижорат ташкилотлар / Жамоат фонди]

Юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди (бундан буён матнда фонд деб юритилади) деб эътироф этилади.

4-модда. Фондларнинг турлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасида халқаро, республика фондлари ҳамда маҳаллий фондлар ташкил этилади ва фаолият кўрсатади.

(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Халқаро фондларга фаолияти ўз уставларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг ва бир ёки ундан ортиқ чет давлатларнинг ҳудудига татбиқ этиладиган фондлар киради.

(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)

Фаолиятини ўз уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки икки ёҳуд ундан ортиқ вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида амалга оширадиган фондлар республика фондлари жумласига киради.

Фаолиятини ўз уставига мувофиқ туман(лар), шаҳар(лар), вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида амалга оширадиган фондлар маҳаллий фондлар жумласига киради.

[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]

5-модда. Фонднинг ваколатхоналари ва филиаллари

Фонд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва бошқа давлатларда ваколатхоналар очиши ҳамда филиаллар ташкил этиши мумкин.

Фонднинг ваколатхонаси фонднинг ўзи турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир.

Фонднинг филиали фонднинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Фонднинг ваколатхоналари ва филиаллари фонд номидан иш кўради ҳамда уставда белгиланган мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилиши учун фонд олдида масъулдир.

(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)

Ваколатхоналар ва филиалларни фонд мол-мулк билан таъминлайди. Ваколатхона ва филиалнинг мол-мулки алоҳида балансда ҳамда фонднинг балансида ҳисобга олинади.

Фонднинг ваколатхоналари ва филиаллари фонд бошқаруви томонидан тасдиқланган низом асосида фаолият кўрсатади.

[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]

Олдинги таҳрирга қаранг.

6-модда. Халқаро ҳамда чет эл фондларининг ваколатхоналари ва филиаллари

(6-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Халқаро ҳамда чет эл фондлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатхоналарини очиши ва филиалларини ташкил этиши мумкин.

(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)

 LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддасига мувофиқ чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро фондларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган чет эл фондларининг ваколатхоналари ва филиаллари юридик шахс мақомига эга бўлиши керак.

(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Халқаро ҳамда чет эл фондларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ваколатхоналари ва филиалларига, қонунда бошқача қоидалар белгиланган бўлмаса, фондларнинг ташкил этилиши, фаолият юритиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар татбиқ этилади.

(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)

7-модда. Фондларнинг фаолияти кафолатлари

Ўзбекистон Республикасида фондларнинг фаолият эркинлиги, мулки дахлсизлиги ҳамда ишчанлик нуфузи ҳимояси кафолатланади.

Фондларнинг мол-мулки национализация, реквизация қилинмайди ва мусодара этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 202—204-моддаларига қаранг.

8-модда. Фондларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатлари

Фондларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатлари ижтимоий шериклик, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш асосида кўрилади.

Давлат органлари фондларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайдилар, фондларнинг ижтимоий аҳамиятга молик дастурлари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашлари мумкин.

Давлат органлари ва улар мансабдор шахсларининг фондлар фаолиятига аралашишига, худди шунингдек фондларнинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]

  1. ФОНДНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

9-модда. Фондни ташкил этиш

Фонд муассисларнинг (муассиснинг) қарорига биноан ёки васиятнома бўйича ташкил этилиши мумкин.

10-модда. Фонд муассислари (муассиси)

Бир ёки бир нечта юридик ва (ёки) жисмоний шахс фонд муассислари (муассиси) бўлиши мумкин.

Фонд муассислари (муассиси) фонд уставини тасдиқлайди, фонд васийлик кенгаши дастлабки таркибининг аъзоларини тайинлайди ҳамда ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.

11-модда. Фонднинг васиятнома бўйича ташкил этилиши

Фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномада фонднинг мақсад ва вазифалари, унга ўтказилаётган мол-мулк ҳажми кўрсатилган ҳамда васиятномани ижро этувчи белгиланган бўлиши керак. Васиятномани ижро этувчи фонд васийлик кенгаши дастлабки таркибининг аъзоларини, агар улар васиятномада номма-ном кўрсатилган бўлмаса, тайинлайди, шунингдек фонднинг ташкил этилиши билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни бажаради.

Агар васиятномани ижро этувчи ўз зиммасига юклатилган ҳаракатларни амалга оширишдан бош тортса ёки уларни амалга оширишга қодир бўлмаса, қонун ҳужжатларига мувофиқ васиятномани ижро этувчи янги шахс тайинланади.

 LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1131-моддасига кўра васиятномани ижро этувчи васиятнома бўйича меросхўрларни олдиндан хабардор қилган ҳолда васият қилувчи томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан истаган вақтда воз кечиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, васиятномани ижро этувчи меросхўрларнинг аризасига биноан суднинг чиқарган қарори билан ҳам ўз мажбуриятларидан озод қилиниши мумкин.

12-модда. Фонд устави

Фонд устави фонд муассислари (муассиси) томонидан тасдиқланади.

Фонд васиятнома бўйича ташкил этилган тақдирда, фонд устави васиятномани ижро этувчи томонидан васиятномага мувофиқ равишда тузилади.

Фонд уставида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

«жамоат фонди» деган сўзларни ўз ичига олган фонднинг номи;

фонднинг жойлашган ери (почта манзили);

фонднинг мақсад ва вазифалари;

фонд органларининг тузилиши, ваколатлари ва шакллантирилиш тартиби;

фонд органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш (сайлаш) ва лавозимидан озод қилиш тартиби;

фонднинг мол-мулкини шакллантириш манбалари, фонднинг, унинг ваколатхоналари ҳамда филиалларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

фонд ваколатхоналарини очиш ва филиалларини ташкил этиш тартиби;

фондни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;

фонд тугатилган тақдирда унинг мол-мулкидан фойдаланиш тартиби;

фонд уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби.

Фонд уставида фонднинг тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган рамзий белгисининг тавсифи, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом.

Олдинги таҳрирга қаранг.

13-модда. Фондни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда унинг ваколатхоналари ва филиалларини ҳисобга қўйиш

Фондни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда унинг юридик шахс бўлмаган ваколатхоналари ва филиалларини ҳисобга қўйиш адлия органлари (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Халқаро, республика фондлари, шунингдек бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро фондларнинг ҳамда чет эл фондларининг ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

Маҳаллий фондлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган фондларнинг ваколатхоналари ва филиаллари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилади.

Фонднинг юридик шахс бўлмаган ваколатхоналари ва филиаллари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида ҳисобга қўйилиши лозим.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом.

14-модда. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар

Фондни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади:

рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги, муассислар (муассис) ёки улар (у) ваколат берган шахслар (шахс) томонидан имзоланган, уларнинг (унинг) фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва яшаш жойи (почта манзили) кўрсатилган ариза;

агар фонд васиятнома бўйича ташкил этилаётган бўлса, васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

таъсис йиғилишининг (съезди, ко